Термадан чақирув олган футболчига МЮ эшиклари очилди
“Манчестер Юнайтед” ҳарчанд уринмасин “Боруссия”дан Жейдон Санчони трансфер қила олмаяпти. Шу боис, Сульшер бошқа вариантларни ўрганиб чиқишга мажбур бўлмоқда.
“Лестер” ярим ҳимоячиси Харви Барнс барқарор ўйини билан Англия терма жамоасидан жой олди. Мамлакатнинг бош жамоасида дебютини нишонлаган 22 ёшли ярим ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” нишонига айланди.
Сульшернинг скаутлари бир неча ой давомида уни кузатиб келаётгани ҳам маълум бўлди. “Лестер” истеъдодли ўйинчисини 60 миллион фунтга баҳоламоқда. Бироқ, бу трансфер қишда амалга ошмаслиги аниқ. Томонлар бу борада ёзги трансферлар мавсумида ўзаро музокарага киришади.
Фикрлар