Термиз барибир “Uzbek Tigers” жангларига мезбонлик қилади
Бутунжаҳон бокс серияларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган "Uzbek Tigers" жамоаси гуруҳдаги 2- ва 3-тур учрашувларини олдин айтилгандек Термизда эмас, балки Тошкент шаҳрида юқори даражада ташкил этилиши белгиланган эди.
Cuba Damodores ва Colombia Heroicos жамоаларига қарши учрашувлар 27 февраль ва 1 март кунлари "Универсал" спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Бироқ кўпчилик вилоятлик мухлисларнинг бу турнирга бўлган қизиқишларини инобатга олган ташкилотчилар кейинги жангни Термиз шаҳрида ўтказишга қарор қилган.
Агар ўзбек жамоаси WSB турнирининг навбатдаги босқичига чиқадиган бўлса, уй учрашувлари Республикамизнинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” гуруҳдаги учинчи уй учрашувини 6-7 апрел кунлари Венесуэланинг “Caciquez de Venesuela” жамоасига қарши ўтказади.
Фикрлар