Терри собиқ жамоадошларига устозлик қилиши мумкин
Ads

Кеча футболчилик фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилган машҳур ҳимоячи Жон Терри ўзининг мураббийлик фаолиятини қайси жамоада бошлаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра агар Тьерри Анри “Астон Вилла” бош мураббийи этиб тайинланса, у ҳолда 37 ёшли Терри унга ассистентлик қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Террининг сўнгги жамоаси айнан “Астон Вилла” бўлган эди. У бундан аввал “Челси”нинг ёшлар жамоасини бошқарган эди.