Террининг тақдири нима бўлади?

 

"Челси" бош мураббийи Антони Конте жамоанинг узоқ йиллик сардори Жон Террининг клубдаги келажаги бўйича бир қарорга келганини маълум қилди. Аввалроқ, тажрибалия ҳимоячи "Борнмут" таркибига ўтиб кетиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.

- Терри майдонда ва ундан ташқари клуб учун жуда катта аҳамиятга эга шахс ҳисобланади, - деди Антонио Конте. - Жон биз билан бирга қолади. Унинг кетиши ҳақидаги хабарлар асоссиз.

Бундай гап-сўзларнинг чиқишига Жон Террининг асосий таркибдаги жойини йўқотгани сабаб бўлмоқда. Тажрибали ҳимоячи жорий мавсумда АПЛда атиги бешта учрашувда майдонга тушди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!