Тевес фаолияти давомида 3-марта

Аргентиналик машҳур ҳужумчи Карлос Тевес "Бока Хуниорс"дан кетаётганини эълон қилди.

Гап шундаки, 37 ёшли футболчи оиласига кўпроқ вақт ажратмоқчи ва шу сабабли у клубни тарк этган. Аммо у фаолиятини якунлаш ҳақида ўйламаяпти.

“Бока Хуниорс” билан шартномаси якунланган Тевес энди эркин агентга айланади.

Карлос Тевес "Бока Хуниорс" сафида фаолияти давомида 3 марта ўйнаган. Унинг ушбу клубдаги дастлабки фаолияти 2001-2005 йилларга тўғри келади. Кейин 2015-2016 ҳамда 2018-2021 йилларда ҳам “Бока” сафида тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)