Тевес янги келишувга имзо чекиши мумкин

"Бока Хуниорс" жамоа ҳужумчиси Карлос Тевес билан шартномани узайтирмоқчи, дея хабар бермоқда Goal.com нашри.

Манбага кўра, клуб 36 ёшли аргентиналик футболчи билан келишувни яна бир йилга узайтириш бўйича музокара олиб бориш ниятида. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома шу йилнинг 30 июнида якунига етади.

Хабар қилинишича, шартномага, клуб 2021 йилги Копа Либертадореснинг плей-офф босқичига йўл олса, келишувни яна олти ойга узайтириш банди киритилади.

2019/20 мавсумда Тевес "Бока Хуниорс" таркибида 18 ўйинда, 9 гол ва 2 та голли узатма берган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!