Теймураз Габашвили мусобақани ғалаба билан бошлади

Япониянинг Кобе шаҳрида теннис бўйича эркаклар ўртасида "Челленжар" туркумига кирувчи халқаро турнирнинг биринчи давраси бошланди.

Россиялик теннисчи Теймураз Габашвили мусобақанинг илк босқичида тайванлик Цун-Хуа Янга қарши кортга чиқиб, якунда 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа, Т.Габашвили турнирнинг иккинчи даврасида австралиялик Акира Сантильян билан ўзаро куч синашадиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!