Тезкор! 440 та гол урган машҳур ҳужумчи ҳамма билан хайрлашди
Уругвайлик машҳур ҳужумчи Эдинсон Кавани профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
37 ёшли тўпурар сўнгги мавсумни Аргентина чемпионатида “Бока Хуниорс” жамоаси сафида ўтказиб, 17 та учрашувда рақиблар дарвозасини 11 маротаба ишғол қилди.
Кавани профессионал фаолиятини 2005 йили Уругвайнинг “Данубио” жамоасида бошлаган эди. Икки йилдан сўнг, Европага – Италиянинг “Палермо” жамоасига кўчиб ўтди. Кейинчалик “Наполи”, ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Валенсия” жамоаларида тўп тепди.
Эдинсон Кавани клублар миқёсида жами 681 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 382 марта ишғол қилган ва жамоадошларига 73 та голли пас узатган.
Уругвай терма жамоасидаги фаолиятини 2008 йили бошлаб, жами 136 та учрашувда ўз ҳисобига 58 та гол ёздириб қўйган.
Бутсаларини михга илган маҳоратли тўпурарнинг клублар ва терма жамоа сафидаги голлари сони роппа-роса 440 тани ташкил қилди.
Фикрлар