Тезкор! Ампутант футболчиларимизга қандай автомобиль совға қилиниши маълум бўлди

Хабарингиз бор, бундан бир неча кун аввал кўп бор жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси аъзолари қўшимча рағбатлантирилиши ҳақида маълум қилган эдик.

SPORTS.uz га маълум бўлишича, Ўзбекистон ампутант футболчилар терма жамоаси аъзолари Chevrolet Cobalt автомобили билан тақдирланади. Матонатли футболчиларимизга ушбу мукофотлар 3 декабрь – халқаро ногиронлар куни арафасида топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Socceruzb
01/12/2022 10:47
Бўларкану
Xayrullo Xon
01/12/2022 09:40
Aftamat boʻlsin