Тезкор! Элдор Шомуродов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин

“Рома” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг “Галатасарай” клуби қизиқиш доирасига тушиб қолди. 

"Fotospor" нашри хабарига кўра, Туркия чемпиони ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини "Специя"да ижара асосида ўтказган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳужумчисини фаол равишда кузатиб бормоқда.

2022/23 йилги мавсумда Шомуродов барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, иккита гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Ҳужумчининг "Рома" билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, Шомуродовнинг айни пайтдаги нархи олти миллион евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!