Тезкор! Лапорта Мессига рад этиб бўлмас таклиф юборди

Лионель Месси "Барселона"нинг 125 йиллигига ташриф буюради. Бу ҳақда "Goal" нашри Каталония радиосига таяниб хабар берди.

"Барселона" президенти Жоан Лапорта 29 ноябрь куни Лисео театрида бўлиб ўтадиган гала-кечага Мессига таклифнома юборган. Месси 2021 йилда клубни тарк этганидан кейин клуб билан кескин муносабатларга қарамай, тадбирга ташриф буюриши кутилмоқда.

Шунингдек, "Барселона" юбилейини нишонлашга Хави, Андрес Иньеста, Хосеп Гвардиола ва клубнинг бошқа афсоналари таклиф қилинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!