Тезкор! Миср Африка Миллатлар кубоги финалини 1 кунга кечиктирмоқчи

Миср терма жамоаси Африка Миллатлар кубоги ташкилотчиларига мусобақа финалини душанба куни ўтказилишини таклиф қилди. Улар Сенегалга қарши ўйин олдидан машғулотлар учун кўпроқ вақт берилишини истамоқда.

Шунингдек, "эҳромлар юрти" вакиллари рақибларининг кўпроқ дам олишини адолатсизлик, деб ҳисобламоқда. Ҳозирча финалнинг кечиктирилиши борасида бирор расмий хабар чиққани йўқ. 

Эслатиб ўтамиз, Сенегал - Миср жамоалари ўртасидаги финал баҳси 6-дан 7 февралга ўтар кечаси соат 00:00да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Сенегалнинг ярим финалдаги Буркина-Фасога қарши учрашуви 3 февралда бўлиб ўтганди. Миср эса ярим финалдаги Камерун билан 4 феврал куни ўйин ўтказган.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!