Тезкор. Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган Осиё ўйинлари бошқа давлатга бериб юборилди

2025 йил Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Ёшлар Осиё ўйинларига мезбонлик қиладиган давлат номи ўзгарди. Бу ҳақда Осиё Олимпия кенгаши Инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Кенгаш дастлаб Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида ўтказилиши керак бўлган 3- Ёшлар Осиё ўйинлари бекор қилинганини эълон қилди. 

2024 йил 2 декабрда бўлиб ўтган Ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинган қарорга кўра, мазкур турнир Баҳрайнда ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!