Тезкор! Погба жаҳон чемпионатида ўйнамайди! Сабаби...
“Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг агенти Рафаэла Пимента франциялик футболчи Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қила олмаслигини маълум қилди.
- Поль сафга тезроқ қайтмоқчи эди ва шу мақсадда жиддий меҳнатган бел боғлаганди. Лекин ҳозир у сабр қилишга мажбур, - деди Рафаэла Пимента.
29 ёшли футболчи янги мавсумда бирорта ҳам расмий учрашувда иштирок этмади. У жароҳатидан қутилиш учун операция қилдирганди. Тикланиш жараёнида Погба сон мушакларини шикастлаб олди. Бир жароҳатдан қутилмай туриб, иккинчисига йўлиққани уни узоқ муддатга сафдан чиқарди ва Қатардаги мундиалгача тузалишга улгурмайди.
Франция терма жамоаси жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Австралия, Дания ва Тунис билан куч синашади.
Фикрлар