Тезкор: Саудия Арабистони машҳур мураббийни ҳайдаб юборяпти!

  • 20 октабря, 2024, 18:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиялик мутахассис Роберто Манчини бир неча соат ичида Саудия Арабистони терма жамоаси бош мураббийлигидан озод этилади.

Tecno

La Gazzetta dello Sport газетасининг ёзишича, европалик мураббийнинг истеъфоси бу ҳақидаги қарорни мамлакат қироли тасдиқлаганидан кейин расман эълон қилинади.

Манбага кўра, Манчинининг ишдан кетишига натижаларнинг пасайиб кетгани ва бош мураббийнинг жамоа вакиллари билан муносабати бузилгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

59 ёшли мутахассис Саудия Арабистони терма жамоасини 2023 йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётган эди.

Ўз вақтида Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланган саудияликлар Манчини қўл остида охирги бешта учрашувда фақат бир маротаба ғалаба қозонган.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию