Тезкор хабар! Алишер Усмонов яна инглиз клубини харид қилмоқчи

Россиялик миллиардер Алишер Усмонов Англиянинг "Чарльтон" клубини сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Унга кўра "Чарльтон"нинг ҳозирги хўжайини клубни 25 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.  Бундан ташқари янги хўжайин жамоанинг 75 миллион евролик қарзини ҳам қоплаши керак.

Маълумот учун, "Чарльтон" айни дамда Англиянинг 3-дивизионида иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов бундан аввалроқ Лондоннинг “Арсенал” клубидаги ўзига тегишли бўлган 30% акцияни 700 миллион еврога сотиб юборган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!