Тезкор хабар! "Барселона"да ҳам коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилди. Вирус кимда аниқланди?

"Барселона" клубининг Жанубий Америка қитъаси бўйича бош скаути Андре Кюри ва унинг хотинида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, улар Бразилияда COVID-19 вирусига қарши тестдан ўтишган. Натижалар эса мусбат чиққан.

Эътиборлиси, бу “Барселона” клуби тизимида қайд этилган илк коронавирус бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!