Тезкор Хабар! "Насаф" ОФК лицензиялаш талабларини бажара олмади

ПФЛ бош директори ўринбосари Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифасида "Насаф" клуби ОФК лицензиялаш талабларини бажара олмаганини маълум қилди.

- "Насаф" футбол клубида профессионал жамоа учун нима керак бўлса, ҳаммаси бор: база, стадион, академия, кийим тикиш фабрикаси, видеостудия ва ҳоказо. Агар Ўзбекистоннинг қолган жамоалари ҳам "Насаф" сингари бўлганида, футбол ҳозирги ҳолатидан икки қадам олдинга ташлаши мумкин эди.

Шунга қарамай, "Насаф" ОФК лицензиялаш талабларини бажара олмади (бажаришини исташмади). Тушунишим бўйича, клубда ички низолар бор. Ваҳоланки, клубларни лицензиядан ўтказиш масаласига жиддий эътибор берилиши керак. Кимдир йўқни бор қилиб кўрсатаётган вақтда, Насаф борини ҳам кўрсата олмади. Бу иш бўйича клуб раҳбарияти Ўзбекистон футбол ассоциациясига тушунтириш беради.

P.S. 2019 йил учун Профессионал футбол лигасининг Суперлига, Про-Лига, 2-лига ва болалар футболи учун талаблари ишлаб чиқилмоқда. Суперлига талаблари бунда ОФК талабларидан юқорироқ бўлиши кўзда тутилган. Биз бир амаллаб ташқи меҳмонларни алдашимиз мумкин, лекин ўзимизни алдамаслигимиз керак. ПФЛ талабидан ўта олган жамоа ОФК талабидан ўтишда қийинчиликка дуч келмаслиги керак, - дея ёзмоқда Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!