Тезкор хабар! “Насаф” ўз футболчисини 10 млрд эвазига “Сўғдиёна” сотмоқчи
Ads

Қаршининг “Насаф” клуби ярим ҳимоячиси Азизжон Ғаниев фаолиятини Жиззахда давом эттириши мумкин.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби “аждарлар” футболчиси Азизжон Ғаниевга қизиқиш билдираётганди. Ўз навбатида қаршиликлар Ғаниевни 10 миллиард сўм эвазига қўйиб юборишларини маълум қилишган. “Сўғдиёна” эса хавбек учун шу суммани беришга тайёр. Тез орада ушбу трансфер амалша ошиши кутилмоқда.

Шу ўринда футболчига Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.