Тезкор хабар! "Нефтчи" бош мураббийи истеъфога чиқди

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди.  Хусусан мавсум аввалидаги жамоанинг қайд этаётган муваффақиятсиз ўйини тахлил этилди.

Шунингдек йиғилишда шу кунга қадар жамоани бошқариб келаётган Бахром Хайдаров оилавий шароити туфайли ўз аризасига биноан истеъфога чиқарилди. Хайдаров ўрнига эса вақтинчалик бош мураббийлик вазифаси Абдусамад Дўрмонов топширилди.

Ушбу мураббий хам "Нефтчи"га бегона эмас. Абдусамад Дўрмонов футболчилик фаолияти давомида хам фарғоналиклар тарихида ўзининг беқиёс ўрнига эга эканлиги кўпчиликга маълум бўлса керак. "Нефтчи" жамоасининг беш карра мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида хам Дўрмонов ўзининг улкан хиссасини қўшган футболчи хисобланади.

Илҳом Зайлобидинов Диёр Алижонов ва Хислат Чилматов бош мураббийга ёрдам беришда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!