Тезкор хабар. Ўзбекларни ҳеч ким тўхтата олмаяпти

  • 11 декабрь, 2016, 21:43
  • 0
  • Бокс

Латвия пойтахти Рига шаҳрида бокс бўйича ўтказилаётган “Рига Опен 2016” халқаро турнири бугун якуний паллага кирди.

67-маротаба ўтказилаётган анъанавий турнирда ватанимиз шаънини ҳимоя қилаётган беш нафар боксчимизнинг барчаси финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Бугун ўтказилган финал жангларида эса тўрт нафар ҳамюртимиз олтин медаллар ҳамда бир га муносиб кўрилди.

Дастлабки финал баҳсида 64 кг вазн тоифасида рингга кўтарилган Элнур Абдураимов россиялик Анатолий Зирнов устидан ғалаба қозонган бўлса, 56 кг вазнда Абдулҳай Шараҳматов мезбон жамоа вакили Никита Андрошчуксни мағлуб этиб олтин медалга лойиқ кўрилди.

Афсуски 52 кг вазн тоифасида баҳсга киришган Сирожиддин Ғуломжонов исроиллик рақиби Давид Алавердианга имкониятни бой берди ва кумуш медал билан тақдирланди.

Бироқ сўнгги икки жанг вакилларимиз фойдасига ҳал бўлди ва улар ҳам шохсупанинг энг юқори ўринларидан жой олишди.

Даставвал 75 кг вазн тоифасида беларусиялик Иляс Адзинев ҳамюртимиз Маҳмуд Гаипов томонидан мағлуб этилган бўлса, супероғир вазнда Баҳодир Жалолов яна бир мезбон жамоа аъзоси Эвандрес Сервутсга ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Шунингдек турнирнинг “энг яхши боксчиси” соврини ҳамюртимиз Элнур Абдураимовга топширилди.

 

Рига шаҳрида ўтказилган “Рига Опен 2016” турнирда вакилларимиз умумий жамоа ҳисобида тўртта олтин ҳамда битта кумуш медалига сазовор бўлишди.

SPORTS.uz ахборот портали учун махсус тайёрланди

Ҳумоюн Давронов

Рига, Латвия

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!