
Тезкор хабар! Хави Қаршига келмайди! (фото)
Хабарингиз бор, ОЧЛ 3-тури доирасида Қаршининг “Насаф” клуби ўз майдонида Қатарнинг “Ал Садд” жамоасини қабул қилади.
“Ал Садд” делегацияси юртимизга эртага ташриф буюради. Клуб расмий сайтида ёзилишича, Қарши сафарига 19 футболчи билан чиқилади ва улар орасида жамоа юлдузи – Хави йўқ эканлигини кўришимиз мумкин.
"Ал Садд"нинг "Насаф"га қарши ўйин учун Қаршига йўлга чиқадиган таркиби
Хабарда қайд этилишича, Хавида кичик жароҳат бор ва шу боис “Насаф”га қарши беллашувда иштирок эта олмайди.
Маълумот учун, “Насаф” - “Ал Садд” ўйини 5 март куни Қаршидаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтади.
Фикрлар