Тезкор хабар! Зидан "Реал"дан кетишга қарор қилди

Машҳур футбол инсайдери, журналист Фабрицио Романонинг маълумот беришича, Зинедин Зидан "Реал" бош мураббийлигидан кетишга қарор қилган. Романо ўз "Твиттер" саҳифасида ушбу хабарни қуйидагича изоҳлади: 

"Зидан ушбу оқшом "Реал"да ўзи билан бирга ишлаган барча билан бирма-бир боғланиб чиққан ва жамоадан кетаётганини маълум қилиб, улар билан хайрлашган. Маълумот 100 фоиз тасдиқланган. 

Мураббий яқин соатлар ичида Флорентино Перес билан кўришади ва унга қарорини маълум қилади. Аммо унинг кетиши ҳал бўлиб улгурган, барчаси тугади", - деб ёзади Романо. 

Аввалроқ, француз мураббийи "Ювентус"ни бошқариши мумкинлиги айтилаётган эди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!