Тезроқ "суриш керак!" Ёхуд Суперлигадан даражаси ўсиб кетган еттилик!

Чемпионатимизга интрига қайтгани рост, аммо бу биз Жанубий Корея, Япония, Эрон, Саудия Арабистонидан ўзиб кетдик, дегани эмас. Ҳозирги ҳолат бир нечта клубларимизнинг бир хил даражада эканлигини боис юзага келаётгандек. Бугун Суперлигада тўп тепаётган еттита футболчини танлаб олдик. Айнан улар зудлик билан кучлироқ чемпионатга йўл олиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Номзодларимизнинг тақдир йўли ва ҳозирги ҳолати бир-биридан кескин фарқ қилади. Шунга қарамай бир омил уларнинг ушбу мақолада рўйхатдан ўрин эгаллашига сабаб бўлди. У ҳам бўлса, даража борасида уларнинг Суперлигамиздан ўзиб кетгани!

Жасур Яхшибоев

Жасур Яхшибоев

Афсуски, бу рўйхатни кеча "Реал" Мадрид дарвозасини ЕЧЛда ишғол қилган ҳамюртимиз очиб беради. Сўнгги мавсумларда барқарорлик деган хислатни унутиб қўйган вингер ҳозир чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Навбаҳор" сафига келиб қўшилди. Умуман олганда, ўйин амалиётига эга бўлиш ёрдамида ўз формасини тиклаб олиши ёқимли, аммо танганинг иккинчи томони ҳам бор. Бизнинг футболчилар ўзи учун "комфорт зона" яратса, камдан кам ҳолларда ундан чиқиб, ўз-ўзига "визов" ташлайди. Жасурда ҳам шундай ҳолат кузатилиши мумкин. Агар "лочинлар" жорий мавсумда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритса, Самвел Бабаян Жасур Яхшибоевни жамоасида олиб қолиш учун керакли барча ишни амалга оширади. Мураббийни тушуниш мумкин. Ҳар қандай ҳолатда у ўз клубининг яхши натижалар эришиши учун ҳаракат қилади. Ҳозир Жасур 25 ёшда. Агар у Наманганда яна 2 йил қолиб кетса, кучли бешликда тўп тепиш ҳақидаги хаёллар ширин орзулигича қолиб кетиши аниқ.

Жасур Жалолиддинов

Жасур Жалолиддинов

Олимпия терма жамоамиз сардори аллақачон легионер мақомида ҳаракат қилишга улгурди. Россиянинг "Локомотив"идаги омадсиз мавсум Жасурни кўп нарсага ўргатгани аниқ. Боз устига, ўйин амалиётига эга бўлмагани уни икки ҳисса қийнаб қўйди. Кейин юртимизга қайтди, бироз муддат Қозоғистонда тўп тепди. Ҳозир у Коростиченко бошқарувидаги "темирйўлчилар" билан иккинчи даврага тайёргарлик кўрмоқда. Жалолиддинов кучли футболчи, аммо яқинда хориждаги бир ҳамкасбимиз билан у ҳақида суҳбатлашиб қолдим. Айтишича, Осиё чемпионати якунлангач, ҳамюртимизга Венгрия, Чехия сингари Европанинг ўртамиёна клубларидан кўплаб таклифлар бўлган, аммо Жасур молиявий ҳолати манзур келмагани учун рад этган эмиш. У яхшироқ маош тўлай оладиган араб клубларида ўйнаш орқали, ўзи учун беташвиш келажак қуришни афзал кўрмоқда. Бу "The Guardian" томонидан сайёрамизнинг энг иқтидорли ёш футболчилари рўйхатидан жой олган Жасурнинг танлови. Уни ҳурмат қиламиз, аммо...

Майли, воқеалар ривожини жимгина кузайликчи, балки Жалолиддинов легионер мақомини яна "кўҳна қитъа"да қўлга киритишга қарор қилар.

Улуғбек Ҳошимов

Улуғбек Ҳошимов

Тўғриси, Илҳом Мўминжонов бошқарган "Нефтчи"даги Улуғбек билан Тимур Кападзе жамоасидаги Ҳошимов ўртасида ер билан осмонча фарқ бордек. Бунга мураббийларнинг икки хил услубга эга экани асосий сабаб. Улуғбек чаққон, жисмонан бақувват, ҳужумда универсал бўлибгина қолмай, руҳан анча дадил йигит. Энг муҳими, у олдинга ўйнайдиган форвардлар сирасига киради. Бундай ҳислатга эга йигитлар замонавий футболда қадрланмоқда. Ҳошимов иккала қанотда бирдек тўп тепиш билан биргаликда, марказий ҳужумда ҳам бирдек фаол бўлиши мумкин. "Нефтчи"нинг янги устози Мўминжоновдан фарқли ўлароқ, бир ҳужумчи билан ўйнашдан воз кечса, иккинчи даврада Ҳошимов ўзини янада яхшироқ намойиш этиши мумкин. Айни дамда, унинг иккинчи даврани қандай ўтказиши жуда муҳим. Қаҳрамонимиз 21 ёшда. Бу янги чемпионатни забт этиш учун энг қулай палла келди, дегани. "Нефтчи" аъзоси ҳеч бўлмаса, РПЛ орқали Европа томон қадам ташлаши шарт. Акс ҳолда, йиллар уни бу мақсадидан тобора узоқлаштираверади.

Аббосбек Файзуллаев

abbosbek fayzullaev orqada Xolmatov

"Пахтакор" тарбияланувчиси бу рўйхатимиздаги энг ёш футболчи, аммо у ҳам имкон қадар тезроқ савияси бизникидан баланд бўлган чемпионатга йўл олиши лозим. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги қитъа биринчилигининг энг ёш иштирокчиларидан бўлишига қарамай, Файзуллаев потенциали жуда юқори эканлигини барчага кўрсатиб қўйди. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқсак, айнан Аббосбек Суперлигани тарк этиши зарурлигини ҳис қилиш мумкин. Максим Шацких "Пахтакор" бош мураббийига айлангач, олдига чемпионлик мақсади қўйилганини яшириб ўтиргани йўқ. Макс ҳали ёш ва унга натижа ҳозир ҳамма нарсадан-да муҳимроқ. У катта эҳтимол билан, тажрибали футболчиларга мурожаат этади. Аббосбек ротация қилиниши мумкин, аммо "Нефтчи"дан Тошкентга қайтиб келган Аброр Исмоилов варианти ҳозир "шерлар" устози учун кўпроқ наф келтириши аниқ. Шундай экан, Файзуллаев "Пахтакор"да ўз вақтини кутишдан кўра, ўйин амалиёти тақдим этиши мумкин бўлган клубга ўтиши унга кўпроқ фойдалидек кўринмоқда. Ҳар ҳолда, захира ўриндиғида қолиб кетгандан кўра, бироз кучсизроқ жамоанинг етакчиси бўлиш 19 ёшли футболчи учун кўпроқ наф келтириши аниқ.

Руслан Жиянов

ruslan jiyanov

Жиянов Осиё кубогининг чинакам кашфиётига айланди. Бунга қадар, ўша жамоа етакчиларини Суперлигадаги ўйинлари орқали таниган эдик. Руслан айнан қитъа биринчилигида ўзини намойиш эта олди. Ваҳоланки, Жиянов ўша таркибнинг асосий футболчиси эмасди. У Кападзенинг захирадаги "жокер қартаси" сифатида мусобақада иштирок этди. Эндигина 21 ёшни қарши олган "Олимпик" аъзосининг трансфер ҳуқуқи "Пахтакор"га тегишли. Жиянов келаси мавсумдан "шерлар"нинг асосий футболчисига айланиши мумкин. Бу Руслан учун воқеалар ривожининг яхши кўриниш олган варианти. Афсуски, бу легионер мақомини қўлга киритиш истагидаги инсон учун аъло даражадаги старт эмас. Агар "Пахтакор" уни асосий таркиб футболчиси сифатида кўрса, ҳеч қандай савол йўқ. Аммо чап қанот вингери учун пик нуқта "Олимпик"лигича қолмаслиги шарт. Кападзе ҳозир Жияновни, эртага бошқа футболчини синаб кўради. У биргина жамоа учун эмас, бутун бошли Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига масъул инсон. Шундай экан, қаҳрамонимиз ҳозир ўзи учун қулай бўлган зонадан чиқиб кетишга тайёргарликни бошлаши шарт. Тил ўрганиши, жисмонан янада яхшироқ спорт формага кириб бориши лозим. Йўқса, карьерасида эришган максимум натижа "Пахтакор" билан ички биринчиликдаги совринлар бўлиб қолиши ҳеч гап эмас.

Ойбек бозоров

oybek bozorov

Ойбек борасида бирор нарса дейиш мушкул. Ҳозир у чемпионлик учун 30 йилдан бери кураш олиб бораётган "Насаф"нинг юрагига айланиб бўлди. Техника борасида у Суперлигамиздаги исталган футболчидан бир бош баланд. Даража нуқтаи назаридан ҳам Бозоров маҳаллий биринчиликдан ўтиб кетди. Сўнгги пайтларда унинг ўйинидаги пасайиш ҳам бежиз эмас. Унда ҳозир шахсий мотивация йўқ. Қаҳрамонимиз нималарга қодирлигини барчага исботлаб бўлди. Айнан "Насаф"нинг чемпионлик учун курашда иштирок этаётганигина Бозоровни Қаршида ушлаб турибди, холос. Биздаги маълумотларга қараганда, ҳамюртимиз учун бир нечта араб клублари каттагина маош кўрсатилган шартномалар таклиф этмоқда. Афсуски, Ойбек ҳам Европадан кўра ўзимизнинг қитъа жамоаларини афзал кўрадигандек туюлмоқда. Ҳар ҳолда, 25 ёш Европада карьера қилиш учун бироз кечдек. Шунга қарамай, Осиё грандлари учун эшиклар ҳали ёпилгани йўқ. Майли, "Насаф"да қолиб, кўзидаги "олов"ни йўқотиб қўйгандан кўра, ҳеч йўқ Саудия ёки Қатар чемпионатида кучли мутахассислар билан бирга ишлагани Ойбекка кўпроқ наф келтиради. У ўз-ўзига "визов" ташламас экан, ўсишдан тўхтаб қолиши турган гап.

Акмал Мозговой

Мозговой

Мозговойнинг майдондаги позицияси жуда ноёб. У ҳужум ва таянч зонасидаги кўприк вазифасини ўтаб беради. Бугунги кунда "Насаф" Ўзбекистондаги энг замонавий ўйин моделига эга. Бу схемада Акмал энг муҳим фигуралардан бири. Унинг майдонда қабул қилаётган қарорлари жамоасининг ҳужум темпини белгилаб беради. Узун ва қисқа паслар борасида у секин-аста янги даражага кўтарилиб келмоқда. Соддароқ қилиб айтсак, қаҳрамонимиз ғарб клубларида тезда ўйин схемасига тушиб кетиши мумкин. Боз устига, Акмал руҳий босимга ҳам бардошли. Ушбу рўйхатдаги йигитлар орасида у бошқа чемпионатда адаптация муаммосини биринчилардан бўлиб енгиб ўтиши аниқ. Юқорида айтиб ўтилганидек, бугунги "Насаф" чемпионликни олдига мақсад қилиб қўйган. Шу боис, ҳозир Акмал Мозговойни жамоадан кетиши ҳақиқатдан йироқ. 1999 йилда таваллуд топган футболчи мавсум сўнгида бошқа вариантларни кўриб чиқиши мумкин. Рус нашрларининг ёзишича, у билан қизиқиб қолган жамоалар сони етарлича. Барчаси Акмалнинг ўзига боғлиқ.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
27/07/2022 10:55
Ёшлар уртасида ЖЧ да катнашган Мусаев, Холмухамедов, Махситалиев, Кенжаев, Хакимов, Хамдамов, Уринбоев ва уларни жамоадошлари кани? Улар олтин авлод эди. Европага дарров кетиши керак эди. Юкоридаги эшаклар ва чучкалар бу авлодни йукотишди. Пахтакор деган клубга харомхурлар йигилишган. Иктидорларни йигиб, захирада утиргизишади. Агарда Футбол федерациясида виждонли инсонлар ишлаганида хозир Осиёда энг зур булиб, Катарда ЖЧ да катнашар эдик. Бу чучка ва эшаклар буни урнига федерацияни номини узгартиришди ва куплаб пулни харом килиб ютиб юборишди.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
26/07/2022 21:36
Akmal Mazgavoy. evropa kamandalariga mos tushadi. uyin taraflama ham harakter taraflama ham. uyin uslubi klassik uslub. maydonga shunchaki pas bermaydi. yoki tupni shunchaki tepmaydi har bitta harakatiga mano bor. Rus tilini Engiliz tilini qiynalmaydi.
&
Abdulla Hikmatov
02/11/2022 21:48
Bilmadimku, lekin tezroq ketmasa uji bular hech kimga kerak bo'lmay qoladi. Bunisi aniq
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
02/11/2022 13:34
Akmal klass bobiga ancha ustun. chunki unga buy hamma narsa bor. maydonga fikrlashi ham kuchli. keyin fudbol maydonni ichidan his qilgan kishi bulsa biladiki. urta uyinchi pas berishi kuzatadi. ayni qayerga oshirilishi. lekin Akmalni kutilmaganda turgan joydan uzoq uzoq paslari bir. keyin Husniddin Aliqulov. N1
Baxil Alihuja
27/07/2022 10:42
албатта суриш керак! Узбекистон якин 20йилда ЖЧ га хам боролмайди. Ривожланмайди хам! Юкоридаги амалдорлар эшаклар ва чучкалардан иборат, улар факат уз нафсини кули. Халк билан хеч бир иши йук! Футбол рахбарлари хавфсизлик ходимлари ва президент маслахатчиларидан иборат. Одил Ахмедовга ухшаш кугирчоклар хеч нимани хал килолмайди, акли хам етмайди.
Uchqunbek Habibullaev
26/07/2022 22:53
Шуинг учун келинг йигитларимиз аввал ўзимизнинг футболимизни кўтаришсин. бу ёғи бир гап бўлар. Сиз ҳам катта аудиторияга эга бўлган ОАВнинг бир журналисти сифатида йигитларимизни кетишга илохомлантирманг.
Baxil Alihuja
27/07/2022 10:47
Суперлигада яхши уйинчиларимиз куп булишса хам, улар жуда харакат килишса хам, Узбек футболи кутарилиб колмайди. ПФЛ рахбарлари ва УФА рахбарияти тугри ислохот килмас экан, бирон нима узгармайди. Бу ёшлар иложи борича тезрок хорижга кетиши керак. ПФЛ , УФА ва спорт вазирлигидаги эшаклар ва чучкалар билан кайтанга зарар булади.
Uchqunbek Habibullaev
26/07/2022 22:51
Фикрингизга умуман қўшилмайман Яҳёхўжа. Бу йигитлар хозирда яхшироқ ўйин кўрсатаётган бўлиши мумкин, аммо улар ҳали супер лига даражасидан ўсиб улгурганлари йўқ. Супер лига даражаси ҳам нисбий тушунча аслида. Қачонки ўзимизнинг йигитлар даражаси ўсиб ўзимизнинг ҳар-хил клубларида ўйнаса ҳамда лигеонерларнинг ҳам даражасига қараб танланса унда супер лига даражаси хам ўсади. умри қисқа бўлган футболда йигитларимиз яхши даромадга эга бўлишларига эътирозим йўқ бироқ шу давлат фуқароси сифатида супер лигани ҳам хозиргидан даража нуқтаи назарда юқорида туриши (русчасига айтганда приоритети ҳам юқорида туради). Яъни алоҳида ҳамюртимнинг мувоффақиятига нисбатан умумий футболимизнинг мувоффиқияти мен учун салмоқлироқ.