The Ring бокс оламидаги йилнинг энг яхшиларини аниқлади
Ads

Ўрта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони қозоғистонлик Геннадий Головкин бир йўла иккита номинацияда эътироф этилди. Унинг мексикалик Сауль Альваресга қарши реванш жанги йилнинг энг яхши жанги деб топилди. У шунингдек, “йил воқеаси” номинациясида ҳам эътироф этилди, аммо бу номинация бокс кечасини тўхтатишга қарор қилган HBO телеканалига насиб этди.

Журнал томонидан биринчи оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони украиналик Александр Усик йилнинг энг яхши боксчиси деб топилди. Энг яхши мураббий дея Василий Ломаченконинг отаси ва устози — Анатолий Ломаченко эътироф этилди.

Наойя Инуэ — Хуан Карлос Пайяно ўртасида кечган қарама-қаршиликдаги нокаут “йил нокаути” бўлди.

2018 йилда супер оғир вазн тоифасида фаолиятини қайта тиклаган Тайсон Фьюри “йил қайтиши” бўлган бўлса, унинг Деонтей Уайлдерга қарши жангдаги 12-раундди “йил раунд” деб топилди.

Минбар

Барча блоглар