The Telegraph: Ибрагимович А Серия клуби билан келишувга эришди.

The Telegraph нашрига кўра швециялик футболчи Англия клублари таклифини рад этиб, собиқ жамоаси "Милан" билан келишувга эришган.

38 ёшли футболчи "россонерилар" билан шартомаси мавсум сўнггигача амал қилади. Айни дамда футболчи эркин агент мақомида. Унинг "Лос Анжелес Гэлакси" билан келишуви якунига етган.

Хабарларга кўра, "Милан" футболчининг трансферини ўзининг юз йиллигини нишонлайдиган кунда эълон қилмоқчи.