Тиаго Алькантара "Барса"га (8:2) қарши ўйиндан сўнг: Биз ҳали ҳеч нарса ютмадик
“Бавария” ярим ҳимоячиси Тиаго Алькантара кеча “Барселона” (8:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бундай ҳисоб бизга жуда катта ишонч беради. Айниқса, “Барселона” сингари жамоага қарши ўйинда. Биз ҳозирча ҳеч нарса ютганимиз йўқ. Бу ўйин биз учун финал олдидан ярим финал йўлланмасини қўлга киритиш учун бўлди.
Собиқ жамоам ва у ердаги дўстларимга ҳурмат белгиси сифатида айтмоқчиманки, “Барселона” буюк жамоа ва улар албатта вазиятни ўнглашади”, - дейди Алькантара.
Маълумот учун, Тиаго асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади ва у “Бавария”га ўтишдан аввал шу жамоа шарафини ҳимоя қилган.
Фикрлар