Тиаго Силванинг уйини ўғри урди

Кеча ПСЖ ҳимоячиси Тиаго Силванинг уйига ўғри тушди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра ўғирлик ПСЖ - "Нант" учрашуви пайтида содир этилган. Бразилиялик футболчининг уйидан қимматбаҳо соатлар ва тилла буюмлар ўғирланган. Уларнинг умумий баҳоси бир неча юз минг еврони ташкил этиши айтилмоқда.

Париж шаҳри полицияси эса ушбу ҳолат юзасидан иш очди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!