ТикТок фойдаланувчилари Паралимпия спортини ривожлантириш учун 500 минг АҚШ доллари хайрия йиғди
Париж-2024 Паралимпия ўйинлари пайтида ТикТокда @Paralympics канали фойдаланувчилари мусобақаларни томоша қилган ҳолда Халқаро Паралимпия Қўмитасининг (IPC) глобал Паралимпия ривожлантириш дастурларини қўллаб-қувватлаш учун 500 000 АҚШ доллари хайрия йиғишга ёрдам берди.
Глобал аудиторияни қамраб олиш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида IPC ТикТок билан Париж 2024 Паралимпия ўйинлари давомида турли хил контент яратиш бўйича ҳамкорлик қилди ва рекорд натижаларга эришди.
Жорий йилнинг 28 августдан 8 сентябргача давом этган ўйинлар давомида IPC'га тегишли @Paralympics ТикТок канали учун бир нечта қисқа видеолар, жумладан, мусобақаларнинг энг муҳим жараёнларидан лавҳалар тайёрлади. Ҳаммаси бўлиб, контент 125 миллион мартадан ортиқ кўрилди, 6 миллион марта реакциялар билдирилди ва тахминан 120 миллион кишилик глобал аудиторияни қамраб олди, @Paralympics аккаунти ҳам 4,7 миллион обуначига кўпайди.
Деярли 1,5 миллион киши @Paralympics LIVE контентини томоша қилди. Унда Паралимпия шаҳарчаси, тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари, Париж 2024 Паралимпия ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва унинг атрофида паралимпиячилар билан суҳбатлар ташкил этилди.
Натижада 500 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йиғилди. Энди ушбу пуллар дунё бўйлаб Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга йўналтирилади.
Фикрлар