Тим Цзюнинг промоутери чемпионларга 10 миллион доллар таклиф қилмоқчи

  • 4 апрель, 2021, 18:43
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида WBО Global камари соҳиби ва мажбурий даъвогар Тим Цзю (18-0, 14 КО) яқиндагина ўз ватани Австралияда Денис Хоганни 5-раундда муддатидан олдин мағлуб этган эди. 

Цзюнинг промоутери Жорж Роснинг айтишича, улар ушбу вазндаги чемпионлар Жермелл Чарло ёки Брайан Карлос Кастаньо Австралияга келиб жанг қилиши учун 10 миллион доллар таклиф билан чиқишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

"Маблағ шу рақамлар атрофида бўлади; бу фақатгина биз жанг ташкил қилишимиз керак бўлган сумма," - деди Рос "Тhe Sun-Herald" нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!