Тимур Кападзе: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

Суперлиганинг 7-тури бошланди. “Олимпик” клуби “Пахтакор”га қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Тимур Кападзе бошқараётган “Олимпик” ўйинчилари майдонда ёмон кўринишмади. Бироқ ҳисобни аранг тенглаштиришганида ҳеч бўлмаганда дурангни сақлаб қола олмадилар. Беллашувдан кейин Кападзе ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- “Пахтакор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Менимча, яхши ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам яхши футбол кўрсатишга ҳаракат қилишди. Барибир бизнинг жамоа яхшироқ ҳаракат қилди. Шунинг учун футболчиларимизга раҳмат айтаман. Деярли биринчи бўлим анча яхши кечди. Бизнинг назоратимизда ўтди. Иккинчи бўлимда “Пахтакор” ҳам қулай имкониятларга эга бўлди. Ўйин тақдири охирида ҳал бўлди. 1:0 бўлиб турганида ҳисобни тенглаштирдик. Аммо яна тезда иккинчи голни ўтказиб юборганимиз аламли бўлди. Хатолар ва қаердадир камчиликлар кўзга ташланди. Умуман олганда, йигитларимиз анча тер тўкишди, меҳнати кўринди. Кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

- Иккинчи бўлимда “Пахтакор” ўйинга қўшдими ёки жамоангиз чарчаб қолдими?

- Қаердадир чарчоқ бўлиши мумкин. Биринчи бўлимни яхши ўтказганимиздан кейин иккинчи бўлимда “Пахтакор” ҳам озгина қўшди, айниқса, бошида. Кейин тескариси бўлди ва биз қарши ҳужумда ўйнашни бошладик. Буни ҳам ўзига яраша фойдали жойлари бўлди. Биринчи бўлимда “Пахтакор” ҳимоявий ўйин кўрсатмоқчи эмасди. Бироқ биз прессинг қилдик ва ўйинни яхши назорат қилдик. Улар иложи йўқлигидан ҳимояга ўтишди. Балки биринчи бўлимдан кейин йигитларимиз иккинчи бўлимга хотиржамлик билан чиқишгандир. Умуман айтганда, иккинчи бўлим ҳам фойдали бўлди, деб ўйлайман. Танаффусгача бошқача футбол бўлди. Иккинчи бўлимда иккала жамоа ҳам очилди. Уларда ҳам, бизда ҳам имкониятлар бўлди. Афсуски, аутдан кейин гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан, куч топиб гол урдик. Бироқ яна тезда гол ўтказдик. Албатта, хатолар бор. Йигитларни меҳнати аламли бўлди. Барибир биз мағлубиятга ҳақли эмасдик.

- Қатардаги мусобақадан қайтган футболчилар билан “Олимпик” клубида қолган ўйинчилар ўртасида қанчалик баланс бор ва бу қанча давом этиши мумкин?

- Албатта, узилиш бўлди. Кубок ўйинида ўйнашганига ҳам анча бўлди. Орада узилиш бор. Бизда кўп футболчилар терма жамоада эди. Албатта, қаердадир тонус, боғламлар қанақадир ролини ўйнайди, бу табиий ҳолат. Келганимиздан кейин 2-3 кун дам олишди ва бу ўйинга 4 кун тайёргарлик кўрдик. Менимча, жисмонан ёмон кўринмадик, яхши эдик. Ҳамма муносиб ҳаракат қилди. Иккала жамоа ҳам яхши ўйин кўрсатди. Майли бу футбол. Ўйлайманки, биз кейинги баҳсда янада кучлироқ бўламиз. Хатоларимиз бўлди, иккита гол ўтказганимизда бу нарса билинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!