Тимур Кападзе: "Пахтакор" яққол кучсизланди, деб ўйламайман

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе сайтимиз томонидан ташкил этилган "Ўзбекча футбол" лойиҳасида меҳмон бўлди ва Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Пахтакор"да юз бераётган ўзгаришлар хусусида сўз юритди:

"Петер Хюистра жамоага бегона эмас. Шота билан биргаликда анча вақт ишлади. У жамоанинг ичида бўлган: структура, клубдаги вазият ва футболчилар ҳолати ҳақида етарлича маълумотга эга. Балки, Арвеладзенинг ўзи ҳам уни таклиф қилиб кетгандир. Эшитишимча, мураббийлар штаби жамоада қолган. 

Футболчиларнинг кетиши ҳақида гапирадиган бўлсак, балки, ростдан ҳам молиявий тўкислик аввалгидек эмасдир. Аммо етакчиларга чет элдан таклифлар борлигини шундоқ ҳам билардик. Аммо Шота уларга рухсат бермаган. Балки, Хюистра ёшлар билан ишламоқчидир. "Пахтакор"да кетганлар ўрнини тўлдира оладиган даражада салоҳиятли ёшлар мавжуд", - деди Кападзе.

Қуйидаги ҳавола орқали "Ўзбекча футбол" лойиҳасини тўлиқ форматда томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!