Тимур Кападзе: "ЦСКА ҳал бўлди. Бундан ташқари "Вильярреал" ҳам бор"
Ҳозирги кунда Тимур Кападзенинг "Пахтакор" жамоасини бошқариши ҳақида хабарлар тарқалди. Олимпия терма жамоаси ва "Олимпик"нинг собиқ устози "Футбол+" да бу мазмундаги хабарларга изоҳ берди.
"Пахтакор" менга алоқага чиқди. Ниятим қанақа, режаларим борасида сўрашди. Октябрда амалиёт ўташга бораман, гаплашиб қўйганман. Ҳали Максим Шацких бош мураббий постида турибди. Ҳали истеъфо бергани йўқ. Кўрамиз, "Ҳали мана сенга таклиф", - деган нарса йўқ. Фақатгина мендан бўлғуси режаларимни сўрашди. Буни вақт кўрсатади.
Ўзингизни ниятингиз қандай? Агар таклиф бўлса, "Пахтакор"да ишлаган бўлармидингиз?
Футболчилик фаолиятимга қарайдиган бўлсам, энг кўп "Пахтакор"да ўйнаганман. Энг кўп совринларни ҳам "Пахтакор" билан ютганман. "Пахтакор"ни қалбимда ҳам ўз ўрни бор. Ҳар бир ўйнаган жамоамни ўрни бор. Бу ҳам бир фаолиятимдаги янги бир чақирув бўлиш эҳтимоли бор. Агарда таклиф бўлса, гаплашиб келишиб олсак, амбициялари яхши бўлса, нимага йўқ! Аммо бошқа вариантлар ҳам бор. Ҳозирча қолдириб турибман. Айни дамда вақти эмас.
Октябрь ойида иккита амалиётни гаплашдим. Биринчиси ЦСКА ҳал бўлди. Бундан ташқари "Вильярреал" бор. Дмитрий Черишев орқали унга чиқилди. Буни фақат саналари аниқ бўлиши қолди. Амалиётга бориш қийин экан. Федерациядан ҳам хатлар жўнатдик. Икки клубдан рад жавоби келди. Қолганларидан ҳали жавоб келмади.
Орада футболдан зерикиб қолмадингизми?
Мен футболдан кетганим йўқ. Ўйинларга боряпман, кузатяпман. Фақатгина олдингидек ҳар куни машғулот, стресс эмас, озгина дам оляпман", - деди Кападзе.
Фикрлар