Тите 38 ёшли футболчини Бразилия терма жамоасига чақирди
“Сан-Паулу” клубининг 38 ёшли қанот ҳимоячиси Дани Алвес Бразилия терма жамоасидан чақирув олди. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Тите айтиб ўтди.
“Данини ҳамон юқори савияда футбол намойиш этаётганидан хурсандман”, - деди Тите.
Алвес “ЖЧ-2022” саралашидан ўрин олган Эквадор ва Боливияга қарши ўйинлар учун Бразилия терма жамоаси қайдномасидан ўрин олган.
Дани Алвес фаолияти давомида “Севилья”, “Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ каби клубларда тўп сурган. У 2019 йилдан буён “Сан-Паулу” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Бразилия клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар