"Тўпчилар" "қарғалар" юлдузини уролмади. Расмий таклиф рад этилди
«Арсенал» ва «Ньюкасл» бразилиялик ярим ҳимоячи Бруно Гимараэснинг трансфери бўйича бевосита музокараларни бошлади. Нашр iPaper хабарига кўра, «қарғалар» футболчи учун келиб тушган илк расмий таклифни рад этган.
Маълумотларга қараганда, лондонликларнинг таклифи «Ньюкасл» белгилаган суммага яқин ҳам келмаган. Англия клуби Гимараэс учун 80 миллион фунтдан (тақрибан 93,5 миллион евро) ортиқ миқдор сўраётгани айтилмоқда.
Шунга қарамай, «Арсенал» бразилиялик футболчини қўлга киритиш бўйича уринишларни давом эттириш ниятида.
Манбалар таъкидлашича, 28 ёшли Бруно Гимараэснинг ўзи ҳам «Арсенал» сафида ўйнашни истамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бруно Гимараэс «Ньюкасл» таркибида 195 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урган ва жамоадошларига 32 та голли пас йўллаган.

Фикрлар