Тоби Алдервейрелд

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд ўзининг бошқа жамоага кетиши борасида тарқалган хабарларни инкор этди.

“Мен ҳамиша бутун эътиборим “Тоттенхэм”да эканлигини таъкидлаб келдим ва шундай экан мен ўзим хоҳлаган ишни қиламан. Мен янги мавсумни ҳам шу жамоада ўтказмоқчиман.

Футболда ҳамма нарса жуда тез ўзгариши мумкин, лекин мен фақат “Тоттенхэм” ҳақида ўйлайман ва янги мавсумга худди шу руҳда тайёргарлик кўряпман. Маурисио Почеттино менинг жамоага нақадар содиқ эканлигимни яхши билади. Мени сардор этиб тайинлашди ва бу ҳам мураббийнинг менга ишонч билдиришидан далолатдир”, - дейди бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, 30 ёшли Алдервейрелд 2015 йилдан буён "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.