Тўҳтасинов Қирғизистон чемпионатида дубльга эришди
Кеча Қирғизистон Топ лигасида иккинчи давра ўйинлари старт олди. Ўзбекистонлик футболчи Умарбек Тўҳтасинов фаолият олиб борадиган Ўш шаҳрининг “Олой”жамоаси ўз майдонида “Қора-Болта” клубига қарши баҳс олиб борди.
Мезбонларнинг йирик – 10:0 ҳисобидаги ғалабаси билан ниҳоясига етди. Учрашувни асосий таркибда бошлаган ҳамюртимиз 19 хамда 63-дақиқаларда гол киритган холда жамоасининг ғалабасига ўзининг муносиб хиссасини қўшди.
Эътиборлиси, бу “Олой”нинг 11 тур ичида қўлга киритган 10-ғалабаси бўлди ва клуб турнир жадвалида ишонч билан етакчилик қилмоқда.
Қирғизистон Топ Лигаси. 11-тур
“Олой” – “Қора-Болта” 10:0
Голлар: Мақсат Алимов(7, 22, 69, 88), Умарбек Тўҳтасинов(19, 63,) Одилжон Абдурахманов(55, 90+3), Муролим Ахмедов(75), Алдияр Қобилбеков(83).
Фикрлар