Тожикистон чемпиони Тошкентда йиғин ўтказади ва назорат учрашувидаги рақиблари ойдинлашди

  • 16 июль, 2022, 16:09
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тожикистоннинг биринчи рақамли клуби – “Истиқлол” ёзги тайёргарлик доирасида Тошкентда 10 кун давомида ўқув-машғулот йиғини ўтказиши маълум бўлди.

Tecno

20-30 июль оралиғидаги тайёргарлик жараёнида Тожикистон чемпиони учта назорат учрашувини ўтказади. Дастлаб 22 июль куни Наманганда “Навбаҳор”га қарши майдонга тушишади. 25-куни “Локомотив” майдонида мезбонларга қарши куч синашади. Тошкентдаги йиғиннинг охирги учрашуви 29 июль куни про лига вакили “Андижон”га қарши ўтказилади.

исткал

“Истиқлол”нинг собиқ бош мураббийи Виталий Левченко “Нефтчи”да иш бошлаганидан кейин ҳозирча унинг ўрнига расман ҳеч ким тайинлангани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!