Тожикистон ФФ бош котиби "Металлург" академиясига ташриф буюрди

“Металлург” профессионал футбол қошида фаолият юритаётган футбол академияси фаолияти билан яқиндан таниш мақсадида Тожикистон футбол федерацияси бош котиби Фурқат Аҳмеджонов Бекободга ташриф буюрди. 

Таниқли меҳмон даставвал академия футбол майдонлари жойлашган ҳудудда бўлди. Сирдарё соҳилида жойлашган сунъий ва табиий қопламали футбол майдонлари, футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари билан танишди. Шунингдек, айни пайтда академия ҳудудида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечиришди.

Шундан сўнг Фурқат Аҳмеджонов футбол академия ўқув биносига ташриф буюрди. Замонавий футбол мактаби директори М.Камалова меҳмонни “Эл Голасо” футбол академиясида тарбияланувчиларга яратилган шарт-шароитлар билан таништирди. Тожикистон футбол федерацияси бош котиби “Металлург” футбол академиясидан олган таассуротлари, фикр мулоҳазалари ҳамда дил изҳорларини нуфузли меҳмонлар эсдалик дафтарига ёзиб қолдирди.

"Металлург" матбуот котиби.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!