Тожикистон Ливанга ютқазди. Суперлигамиздаги легионерлардан кимлар майдонга тушди?
Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида “Merdeka Cup-2024” халқаро мини мусобақасида Тожикистон терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда.
Суперлигамизда тўп сураётган легионерлар - Шахром Самиев (“Андижон”), Зоир Жўрабоев, Манучехр Сафаров (иккаласи – “Нефтчи”) ва Далер Шарипов (“Металлург”) ҳам Тожикистон термасига жалб қилинишган.
Бугун мусобақанинг ярим финалида Тожикистон Ливанга қарши майдонга тушди ва 1:0 ҳисобида ютқазиб қўйди. Жўрабоев, Сафаров ва Самиев ўйинни тўлиқ ўтказишган бўлса, Шарипов иккинчи бўлим бошида майдонга туширилди.
Ливан –Тожикистон – 1:0 (0:0).
4 сентябрь. Малайзия, Куала-Лумпур. “Букит Жалил” стадиони.
Тожикистон: Далержон Баротов, Зоир Жўрабоев (Рахматшо Рахматзода, 46), Мехрубон Каримов, Ахтам Назаров, Манучехр Сафаров, Алишер Шукуров (Билол Бобоев, 66), Хусрав Тоиров (Далер Шарипов, 46), Фатхулло Олимзода (Шарафжон Солехов, 83), Парвизжон Умарбоев, Жовидон Хушвахтов (Далер Шарипов, 46), Шахром Самиев.
Гол: Жехад Аюб, 13 – 1:0.
Фикрлар