Тожикистон терма жамоаси Дубайда иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади

Усмон Тошев бош мураббийлик қилаётган Тожикистон терма жамоаси октябрнинг охирги кунларида машғулотларга киришади ва ноябрь ойи бошларида ўқув-машғулот йиғинини давом эттириш учун БААга жўнаб кетади.

Шу билан бирга, у ерда иккита назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилган. Улар 7 ноябрь куни Баҳрайн терма жамоасига қарши майдонга тушса, 12 ноябрда БАА терма жамоаси билан куч синашади. Иккала беллашув ҳам Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 12 октябрь куни Дубайда БАА терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!