Тожикистон терма жамоси бош мураббийи: Бугунги ғалаба биз учун жуда муҳим эди, чунки...

"Navruz Cup" халқаро турнирининг 3-ўрни учун кечган баҳсда Тожикистон терма жамоаси Қирғиз Республикаси терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида Тожикистон МТЖ бош мураббийи Сегрт Петар иштирок этди ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Авваламбор ушбу ғалаба билан барча тожикистонлик  мухлисларни табриклайман. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, Қирғиз Республикаси жамоаси ҳам бугун жуда яхши ўйин кўрсатди. Ҳар иккала жамоада ҳам имкониятлар бўлди. Аммо айрим вазиятларда биз нисбатан ақллироқ ўйин кўрсатдик ва шунинг натижасида гол урдик.

Бугунги ўйин Угандага қарши бўлган баҳсдан анча фарқ қилди. Чунки бугунги баҳс жуда курашларга бой бўлди. Агар сиз ғалаба қозонишни истасангиз, ҳам курашишингиз, ҳам футбол ўйнашингиз керак. Афсуски, бугунги учрашувда иккала томонда ҳам қизил карточкалар бироз кўпайиб кетди. 4 та қизил карточка бу жуда ҳам кўп. Лекин ушбу карточкаларнинг барчаси ҳақли равишда кўрсатилди ва шу сабабли бу борада ҳакамга эътирозимиз йўқ. Ҳакамлар бугунги ўйинни яхши бошқаришди.

Гарчи 9 киши бўлиб қолишганига қарамай ҳам фаол ўйин кўрсатгани учун Қирғиз Республикаси терма жамоаси мақтовга лойиқ. Июнь ойида Қирғиз Республикасида яна улар билан тўқнаш келишимизни биламан. Аммо бугунги ғалаба биз учун жуда муҳим эди. Чунки биз жаҳон чемпионати саралашида Қирғиз Республикасига имкониятни бой берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!