Тожикистон термаси Дубайда йиғин ўтказади. Таркибга Суперлигамиздаги легионерлар ҳам киритилган

  • 18 мая, 2022, 23:27
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хорватиялик мутахассис Петр Сегрт бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби 19 май – 3 июнь кунлари Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғин учун терма жамоа таркибини маълум қилди.

Tecno

Рўйхатга 26 нафар футболчи киритилди. Уларнинг орасида Суперлигада тўп сураётган тожикистонлик футболчилар ҳам бор.

Жумладан, “Бунёдкор” ва “Сурхон” ҳимоячилари - Даврон Эргашев ҳамда Зоир Жўрабоев, шунингдек, АГМК билан “Бунёдкор”да тўп сураётган ярим ҳимоячилар – Алишер Жалилов ва Эхсони Паншанбе ҳам бош мураббийнинг рўйхатидан жой олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию