"Токио-2020" чипталарини сотиб олганлар пулларини қайтариб олишлари мумкин

  • 13 Jul 17:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинлари учун чипта буюртма бериб қўйган томошабинлар Японияга бора олмаган тақдирларида ўз пулларини қайтиб олишлари мумкин. Бу ҳақида ташкилий қўмита маълум қилмоқда.

Tecno

Онлайн харидлар бошланиши билан мусобақанинг расмий сайтида шу пайтгача 4.4 миллион дона чипта сотуви амалга оширилган.

Япония томони расмий равишда келаси йил бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари форматини соддалаштириш тарафдори эканлигини маълум қилган. Ўйинларни уч асосий тамойил: хавфсиз муҳитни таъминлаш, харажатларни минималлаштириш, шунингдек, мусобақа форматини соддалаштириш бўйича ташкил қилиш режалаштирилган. Мусобақа ташкилий қўмитасининг фикрига кўра, келгуси йилга қолдирилган Олимпиада пандемиядан кейин глобал бирлик ва қайта туғилиш рамзи бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 август кунларига белгиланган, бироқ коронавирус инфекцияси сабаб ўйинлар 1 йилга кечиктирилган эди.

Манба: olympic.uz

Comments

You must be logged in to commet!