Токио-2020 Олимпиадаси саралаши. Вьетнам терма жамоаси кеча тунда пойтахтимизга етиб келди
Мазкур гуруҳда Ўзбекистон, Вьетнам, Иордания ва Гонконг терма жамоалари жой олишган.
Кеча тунда Вьетнам терма жамоаси мусобақада иштирок этиш учун юртимизга етиб келди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.
Терма жамоа аъзолари "Ramada" меҳмонхонасига жойлашишди. Бугун Вьетнам терма жамоаси дастлабки машғулотни ўтказади. Машғулот Яккасарой туманидаги "Тўқимачилар" стадионида соат 15:00да бошланади.
Гуруҳнинг қолган икки иштирокчиси Гонконг ва Иордания терма жамоалари эртага соат 19:00да пойтахтимизга етиб келишади.
Фикрлар