"Токио-2020". Ўзбекистон спорт делегацияси юртимизга қачон етиб келади?

Токиодаги навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари якунланди. Қизиқарли беллашувларга бой ўтган турнирда вакилларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.

9 август куни "Токио-2020"да иштирок этган делегациямиз ватанимизга қайтиб келади.

Делегациямиз етиб келгач, олимпиячиларимиз 21:00да аеропортдан Миллий Олимпия қўмитаси томон “Бобур”, “Нукус”, “Ойбек”, “Ш.Рашидов”, “И.Каримов” кўчалари ва A.Темур хиёбони бўйлаб, икки қаватли махсус автобусларда сайрга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Рашитов (таэквондо), Акбар Жўраев (оғир атлетика) ва Баҳодир Жалолов (бокс) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) ҳамда Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) бронза медалини қўлга киритганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
10/08/2021 00:41
Келишди. Ажойиб, ҳатто супер даражада кутиб ҳам олишди. Қойиле, бунақанги кутиб олишлардан сўнг, берилган мукофотлар, тахой ва уйлардан сўнг энди Париж2024 да спортчиларимиз ўзгача иштиёқ билан тайёрланиб, боришса керак.... Натижаларимиз бу ёғига фақат кўтарилиб борса керак деб умид қилмоқдамиз. Сабаби Эътибор ва Эътирофни барча кўрди....