Токио 2020да Баҳодир Жалолов учун жиддий рақобатчи пайдо бўлмоқда

  • 1 октябрь, 2019, 15:32
  • 0
  • Бокс

Мексика бокс федерацияси оғир вазнда амалдаги жаҳон чемпиони Энди Руиc Жуниорни (33-1, 22 КО) келаси йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида ўз мамлакатини ҳимоя қилиш учун таклиф қилди. Боксчи бу фикрдан хурсанд бўлди ва медаллар учун курашишга тайёр эканлигини билдирди.

Маълумки, регламентга кўра, профессионал боксчилар ҳам ҳаваскорлар ўртасидаги турнирда иштирок этиш имкониятига эга бўлганди. 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари давомида бир нечта профи боксчилар ҳам иштирок этган. Улардан бири собиқ жаҳон чемпиони Ҳасан Нъдам Нъжикамни айтиб ўтишимиз мумкин.

Профессионал боксга ўтишдан аввал, Руис 2008 йилдаги Пекин Олимпиадасида иштирок этиши мумкин эди. Лекин бу амалга ошмаган. Токио Олимпиадасида илк бора Мексикадан биринчи марта оғир вазн тоифасидаги боксчи иштирок этиши мумкин.

Ҳозирда, Руис супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF йўналишлари чемпиони ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!