Тўлабек Акрамов: "Локомотив" ОЧЛда ҳам яхши натижа қайд этмоқчи
Бугун “Локомотив” янги мавсум олдидан жамоага келиб қўшилган янги футболчиларни таништирув маросимини ўтказмоқда. Тақдимот маросими “Локомотив” стадиони матбуот анжуманлар залида бўлиб ўтмоқда.
Маросим аввалида клуб бош директори - Тўлабек Акрамов сўзга чиқди.
"Ҳаммани янги мавсум билан табриклайман. Биз мавсумни амалдаги чемпион ва кубок соҳиби сифатида бошлаймиз. Бу йил ҳам камида ўтган йилги натижани такрорлаш вазифаси қўйилди. Қолаверса ОЧЛда ҳам яхши натижа қайд этиш вазифаси қўйилди.
Биз ҳориж йигинида ҳам бир қатор савияли жамоалар билан куч синашдик. Бу бизга фойда берди деб ўйлайман.
Биз мавсум олдидан 6 футболчи билан шартнома имзоладик. Сардор Рашидов ва Шерзод Каримов борасида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ.
Ҳусниддин Ғофуров эса иқтидорли ўйинчи. Йелич эса "Олмалиқ"да яхши ҳаракат қилди. Легионерлар ҳам мухлисларимизни ҳурсанд қилади деган умиддаман", - деб айтиб ўтди Акрамов.
Фикрлар