Тўлқин Қиличевнинг -69 кг вазнда Олимпиадага ким бориши ҳақидаги гап-сўзларга муносабати қандай?
Айни вақтда ўзбек спорт оламидаги энг долзарб мавзулардан бири, бокс бўйича Токио Олимпиадасига йўлланма бериш учун бўлиб ўтадиган мусобақаларга кимлар бориши бўлса керак... Интернет тармоқларида бу борада турли хил гап-сўзлар тарқалмоқда. Айниқса, Шаҳрам Ғиёсовнинг мазкур Олимпиадага, умуман ушбу тўрт йилликнинг энг муҳим турнирига бориш йўлидаги мусобақаларда иштирок этиши расман тасдиқланганлиги ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлди.
Бу борада ойдинлик киритиш учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев билан боғландик...
- Очиғи, Шаҳрам борасидаги бундай хабарлар тафсилоти ҳақида маълумотга эга эмасман. Тўғри, у Янгиободдаги баъзада машғулотлар олиб бораяпти. Шаҳрам билан мазкур ҳолат бўйича ҳали гаплашганим йўқ. Лекин шуни айта оламанки, биз Бобоусмон Батуровни ушбу турнирларга тайёрлаётган эдик.
Фикрлар