Тома ҳамон етакчи, Марушич иккинчи ўринга чиқиб олди (Тўпурарлар)

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. "Андижон" очко йўқотган бўлса, "Навбаҳор" "Нефтчи" устидан зафар қучди. Шунингдек, ОКМК ва "Бунёдкор" голларга бой ўтган баҳсларда ғалабани илиб кетишди. 

Ушбу ўйинлардан кейин "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари бир хил очко тўплаган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. "Лочинлар" футболчиси Тома Табатадзе тўпурарлар пойгасида ҳали ҳам етакчилик қилмоқда. "Аждарлар" аъзоси Зоран Марушич 5 та гол билан кейинги поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!